Тошкент шаҳрида яшовчи 20 ёшли қиз узоқ вақт давомида собиқ шериги ва унинг шериклари томонидан зўравонликка учраган ва уч марта ўғирлаб кетилган. Тўрт нафар гумонланувчи қўлга олиниб, жиноят иши очилди.
Олмазор туманида одам ўғирлаш, босқинчилик ва бошқа жиноятларни содир этган 4 нафар судланувчи 13,5 йилдан 15 йилгача бўлган муддатларга қамалди. Улар ЙПХ ходими кийимида фуқарони ўғирлаб, пулларини олиб қўйган, шунингдек, ўлдириш билан таҳдид қилган.
Қарши шаҳрида спорт устаси Элбек Раҳимовнинг ўлдириб кетилганига оид жиноят ишини судда кўриш бошланди. Жами 26 киши — қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга ўртача оғир ва енгил тан жароҳатлари етказиш, вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, одам ўғирлаш, пора олиш ва бериш, айбсиз кишини жавобгарликка тортиш, ёлғон гувоҳлик бериш, жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш, безорилик моддалари билан судланмоқда.
Янгийўл шаҳрида 8 ёшли мактаб ўқувчисини ўғирламоқчи бўлган эркак Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди. Фуқаро бундан аввал қасддан одам ўлдириш ва босқинчилик учун судлангани маълум бўлди.
Норин туманида яшовчи 18 ва 23 ёшли икки йигит олдиндан тил бириктириб, ижарада яшаб келаётган, асли учқўрғонлик бўлган 16 ёшли қизни ўғирлашга уринишган. Қиз юриб кетаётган Damas автомашинасидан ўзини ташлаб вафот этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг